«хизмат кўрсатиш» тегли мақолалар


Бухоро вилоятида яратилган янги иш ўринлари сони ҳисоботларда орттириб кўрсатилган — Сенат
21 июл 2022, 17:58

Бухоро вилоятида яратилган янги иш ўринлари сони ҳисоботларда орттириб кўрсатилган — Сенат

Сенат Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғонада аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишларни танқид қилди. Хусусан, Бухорода яратилган янги иш ўринлари бир вақтда бошқа соҳада ҳам қайд этилиб, ҳисоботда рақамлар орттириб кўрсатилган. Ўтган йилги инвестлойиҳа маълумотлари эса жорий йилда қайта киритилган.

Почта алоқаси соҳасидаги қонунчиликка «посилка», «почта курьери» каби тушунчалар киритилди
10 июн 2022, 18:32 1

Почта алоқаси соҳасидаги қонунчиликка «посилка», «почта курьери» каби тушунчалар киритилди

Президент томонидан «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонун имзоланди. Ушбу ҳужжат билан қонунчиликка «посилка», «почта курьери» каби тушунчалар киритилди.

Тошкентда меҳмонхона ва дўконлар томида ошхоналар очиш бўйича «Бухоро тажрибаси» жорий этилади
7 июн 2022, 20:59

Тошкентда меҳмонхона ва дўконлар томида ошхоналар очиш бўйича «Бухоро тажрибаси» жорий этилади

Бухорода меҳмонхона, ошхона, савдо дўконларининг том қисмида, шунингдек, марказий кўчалардаги давлат органлари биноларининг биринчи қаватларида ресторан ва кафетерийлар ташкил этилмоқда. Президент мазкур тажрибани бутун республика, жумладан, Тошкентда ҳам татбиқ этишни топширди.

Президент Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини икки баробарга ошириш бўйича кўрсатма берди
19 январ 2022, 21:54 1

Президент Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини икки баробарга ошириш бўйича кўрсатма берди

Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси бор-йўғи — 21 фоизни ташкил қилади, тизимда қарийб 400 та автобус етишмайди. Йўллар пиёда ва велосипедда юриш учун қулай эмас, бунинг оқибатида ЙТҲлар кўп содир бўлмоқда, дея таъкидланди президент иштирокидаги тақдимотда. Шавкат Мирзиёев янги автобус ҳамда электробуслар харид қилиш ва умуман, жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш бўйича кўрсатма берди.

Тошкентда хизмат кўрсатиш соҳасида 415 мингдан ортиқ иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда
12 август 2021, 16:39

Тошкентда хизмат кўрсатиш соҳасида 415 мингдан ортиқ иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда

Тошкентда хизмат кўрсатиш соҳасида 415 мингдан ортиқ иш ўринларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу янги тадбиркорлик субъектлари ва туну кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар ташкил этиш, ўзини ўзи банд қилиш, биринчи қават ва ертўлаларни ижарага бериш орқали амалга оширилади.

«Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим». Президент хизмат кўрсатиш соҳасининг 6 ойлик натижалари ҳақида
4 август 2021, 02:59

«Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим». Президент хизмат кўрсатиш соҳасининг 6 ойлик натижалари ҳақида

Президент видеоселекторда хизмат кўрсатиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,3 фоизга ошганини маълум қилди. «Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим», — деди у. Навоий, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Қорақалпоғистонда соҳа ривожи ўртача кўрсаткичларидан паст даражада эканлиги танқид қилинди.

Тошкент ҳокими бўш турган бинолар эгаларига пеня жорий этиш таклифини билдирди
15 май 2021, 23:47 1

Тошкент ҳокими бўш турган бинолар эгаларига пеня жорий этиш таклифини билдирди

Тошкентда ўтказиладиган тажриба доирасида бўш турган биноларнинг эгаларига пеня жорий этиш режалаштирилмоқда. Гап олти ой мобайнида мол-мулкдан фойдаланилмаган ёки ижарага берилмаган тақдирда пеня ҳисоблаш ҳақида кетмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлар кредит олганидан кўра, ижарага бино олиб, ўз фаолиятларини бошлагани маъқул деб ҳисоблайди.

«Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини 24 соат ишлашига рухсат бериш керак» — президент
23 апрель 2021, 11:33

«Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини 24 соат ишлашига рухсат бериш керак» — президент

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этилишини маълум қилди. Мустақиллик байрамига қадар вилоят ва шаҳар марказларида 3−4 та, Тошкентда 10 та кўчалар шундай марказларга айлантирилади. Уларнинг 24 соат ишлашига рухсат берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг